Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи Н.С. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг банк картасидан 470.000 сўм пулларини ечиб олганлигини билдириб номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида, ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи, жабрланувчининг маҳалладоши, 2003 й.т. М.О. томонидан содир этилганлиги аниқланди.
М.О. жабрланувчига сездирмаган ҳолда унинг телефон қурилмасидан смс-хабарномани қўлга киритиб, тўлов иловасига қўшимча равишда уланиб олиш орқали пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлди.
М.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.