Украинанинг Антарктидадаги Академик Вернадский станцияси ҳудудида қор ўз рангини ўзгартирди. Бу ҳақда Миллий Антарктика илмий маркази маълум қилди.

Хабарларга кўра, қор ранги пушти ва яшил рангга ўзгарган.

«Бундай рангга кириш қор тагида микроскопик сув ўтлари ривожланиши сабаб юз берган. Сув ўтлари ҳаддан ташқари совуқ ҳароратдан қўрқмайдиган ва узоқ қиш давомида қорда яшай оладиган споралар билан кўпаяди. Об-ҳаво шароити қулай бўлганда, споралар униб чиқа бошлайди», – дейилади хабарда.