Болаларнинг 7 нафари ўғил, 3 нафари қиз. Олти йил аввал у икки нафар эгизакни дунёга келтирган эди.

Биринчи УЗИ текширувидаёқ аёлнинг шунча фарзанд кўриши аниқ бўлганида нафақат эр-хотин, балки шифокорларнинг ўзлари ҳам ҳайратга тушишган эди.

Шифокорлар Госиамени шунча болани табиий йўл билан дунёга келтира олмаслиги ҳақида олдиндан огоҳлантиришади. Ҳомиладорлик 7 ой давом этди ҳамда чақалоқлар кесерва йўли билан дунёга келди. Ҳозирда қаҳрамон она ва ўн нафар боланинг аҳволи яхши.

Рекорд ҳали расман эълон қилинмади: Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари бу борада ҳали муносабат билдирмади.

Эслатиб ўтамиз: шу пайтгача 25 ёшли малилик Халима Сиссе “чемпионлик” мақомини ушлаб турган эди. У бирваракайига 9 нафар болани дунёга келтирган.