Алкалоид пиперлонгумин (PL) узунчоқ Индонезия қалампири таркибида мавжуд. Ундан анъанавий Осиё тиббиётида дори воситалари учун ингредиент сифатида фойдаланилади. Сичқонда олиб борилган тадқиқотлар унинг SARS-CoV-2 ни даволашда самарали эканини кўрсатди. Яъни ўпканинг яллиғланишини камайтириб, касаллик ривожланишини кечикишига ёрдам берди.
Тадқиқотчилар дори воситасини коронавируснинг альфа, дельта ва омикрон турлари билан касалланган сичқонларда синаб кўришди. Ҳар бир ҳолатда ҳам мазкур даво чораси вирус юкини камайтиргани аниқланди.
Пиперлонгумин вирусга қарши тери остига юбориладиган, шунингдек, COVID-19 да вирус юкини камайтиришда қўлланиладиган дори воситаси – плитидепсин билан таққосланди. Пиперлонгуминни бурун бўшлиғига юбориш мумкин, у яхши муқобил вариант бўла олади.
Чунки бурун шиллиқ қавати SARS-CoV-2 инфекциясининг асосий ўчоғи саналади. Мазкур дори воситаси токсик хусусиятларга эга эмаслиги, плитидепсин билан солиштирганда сичқонларга самарали таъсир қилиши маълум бўлди.