Қизил қалампирни мунтазам истеъмол қилувчи кишилар кам ҳолларда юрак-қон томир, нафас олиш тизими ва хатарли ўсимталар муаммоларига дуч келишади.
Гарвард университети соғлиқни сақлаш мактаби ва Бригам аёллар касалхонаси олимлари етти йил давомида 30 ёшдан 79 ёшгача бўлган қарийб ярим миллион кишининг ҳаёт тарзини кузатишади.
Олимлар хулосасига кўра, аччиқ таъмли овқатни хуш кўрувчилар бошқаларга қараганда 12-14 фоизга кўпроқ умр кўришади. Аччиқ қалампирни истеъмол қилишларини айтган кишилар қатор касалликлардан камроқ вафот этишган.
Профессор Геннадий Онишенко ҳам чили қалампири тарафдори. У майда қалампир бўлакларини лимон шарбати билан ҳар куни ичишга ҳаракат қилишини айтган. У бунинг организм фойдаси катта эканини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, бу куч бахш этувчи ва кайфиятни кўтарувчи эндорфин гормонини ишлаб чиқаради. Лекин шу ўринда бир гап, аччиқ қалампирни кўп ҳам истеъмол қилиб бўлмайди. Унинг зарари ҳам бор. Буни унутмаслик лозим.