Унда айтилишича, Косон туманида яшовчи фуқаро Турдиев 500 миллион сўмлик қалбаки пулни 125 миллион сўмга сотмоқчи бўлган.
Жорий йилнинг 12 октябрь куни Қашқадарё вилоятидаги ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга тушган Турдиев қалбаки пулларни 4 минтақавий ҳудуд 34-сон манзил-колониясида жазо ўтаётган маҳкум Ғайбуллаевдан унинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзанди орқали олганини айтади.
Олиб борилган суриштирув давомида юқоридаги ҳолатга 34-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкум Ш.Ғайбуллаев ҳам ушбу гуруҳ аъзоларига колонияда туриб телефон орқали алоқада бўлиб, етакчилик қилгани аниқланганди.
Шу сабабли маҳкум Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қарши шаҳар бўлимининг 2022 йил 12 октябрь кунидаги алоқа хатига асосан, Жиноят Кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди, 176-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этилган.
Маҳкумга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси қўлланилган.