Хусусан, Тошкент аэропортида қуюқ туман сабабли кўринишнинг ёмонлашиши (250 м) “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY9614 (Moskva — Toshkent) (Москва — Тошкент) рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилишига сабаб бўлди.

HY336 (Жидда — Тошкент) рейси эса Навоий халқаро аропортига йўналтирилди. Об-ҳаво яхшилангач, борт йўловчилар билан пойтахт аэропортига учиб келди.

Aндижон аэропорти ҳам ноқулай об-ҳаво шароити туфайли вақтинча ёпилди. “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY091 (Тошкент — Aндижон) ва HY049 (Aндижон — Самарқанд) рейслари Фарғона аэропортидан ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. “Aндижон” аэропорти раҳбарияти томонидан йўловчилар учун Фарғона аэропортига транспорт ташкил қилинди.

Парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчилардан олишингиз мумкин.