“Театр томошалари ҳафталиги”нинг тўртинчи куни Каттақўрғон шаҳар драма театрида янада кўтаринки кайфиятда ташкил этилди. Томошабинлар учун “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бош муҳаррири, сенатор Фармон Тошев қаламига мансуб, режиссёр Ғофур Мардонов томонидан саҳналаштирилган “Қалтис қадам” спектакли намойиш этилди.

Спектакл намойишида асар муаллифи Фармон Тошев, Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, “Каттақўрғон тонги” газетаси бош муҳаррири Тоҳир Хамидов, шаҳар ташкилот ҳамда муассаса раҳбарлари ва театр ихлосмандлари иштирок этишди.

 “Театр томошалари ҳафталиги” доирасида театр фойесида ташкил этилган кўргазмалар ҳам томошабинларда катта қизиқиш уйғотди, деб ёзмоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.