Маълум қилинишича, довонда қор кўчкиси хавфини бартараф этиш мақсадида зарур ишлар амалга оширилган.

Шу билан бирга, прогнозларга кўра, бугун соат 19:00 атрофида довон орқали транспорт ҳаракати яна вақтинча тўхтатилиши мумкин. Бунга кечга яқин қор кўчкиси хавфининг яна юзага келиши сабаб бўлиши эҳтимол қилинмоқда.