«МАЗ» русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўртасидаги темир-бетон тўсиққа урилган. Бу вақтда «ИСУЗУ» русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси «МAЗ» юк автомашинасининг ортидан тўқнашмаслик учун автомобилни олиб қочмоқчи бўлган, аммо олд томонида ҳаракатланиб кетаётган бошқа юк автомобилига бориб урилган.

Бир неча дақиқадан сўнг ФВВнинг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бўлими ходимлари воқеа жойига етиб бориб, жабрланганларни автомобиллар ичидан чиқариб олди. ФВВ қутқарувчиларининг тезкор ҳаракатлари натижасида жароҳатланган ҳайдовчилар қутқарилди.

Жароҳатланган ҳайдовчиларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, Поп тумани шифохонасига юборилган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, уларнинг саломатлиги жойида, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.