Жорий йилнинг 10 сентябрь  куни соат 22:30 ларда  "Тошкент-Ўш" ҳалқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 247-248-километрлар оралиғида "Volvo" русумли юк автомобили ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган "Matiz", "Cobalt", "Isuzu" юк автомобили, "Nexia-2", "Cobalt", "МАN" юк автомобили, "Cobalt" ва "Spark" автомобиллари билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. 

Тўқнашув натижасида, 3 та "Cobalt", "Spark" ҳамда юк автомобилларида ёнғин келиб чиққан ва воқеа жойида 3 нафар фуқаро вафот этган. Автомобиллар салонида бўлган 7 нафар йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади.