2024 йил 21 март куни А-373 «Тошкент – Ўш» автойўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м. гача пасайиши, шамол тезлиги  18 – 23 м/с гача кучайиши натижасида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келишига олиб келиши мумкин. 

2024 йил 21-27 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида; 

- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.