Дастлабки маълумотларга кўра, 36 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Mercedes-Benz» русумли юк автомобилининг двигатель қисмида қисқа туташув оқибатида ёнғин юзага келган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Поп тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин содир бўлиш сабабларига аниқлик киритиляпти, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.