2024 йил 16-17 февраль куни А-373 «Тошкент-Ўш» автойўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти вагти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м.гача пасайиши, шамол тезлиги 18 - 23 м/с гача кучайиши натижасида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келишига мумкин.

Шунингдек, 16-22 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Жумладан:

- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

-Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

-Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.