Бу ҳақда терапевт Камила Исаева айтиб ўтди. Мутахассис ёшлик ва саломатликни сақлаш учун бир қатор маҳсулотлардан воз кечишни маслаҳат берди.

Унинг сўзларига кўра, турли хил озиқ-овқат қўшимчалари – консервантлар, ранг берувчи ва қуюқлаштирувчи моддалар, шунингдек, шакар қаришни тезлаштириши мумкин. Рационда уларнинг ортиб кетиши биринчи навбатда, терининг ҳолатига салбий таъсир қилади, токсинлар ҳосил бўлишига олиб келади ва тери коллагенига зарар етказади.

Дунёда ўлимнинг асосий сабабларидан бири юрак-қон томир касалликлари бўлиб, сосика, колбаса ва бошқа қайта ишланган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш билан уларнинг хавфи янада ортади, дея огоҳлантирди шифокор. Бундан ташқари, бундай маҳсулотлар организмда холестерин миқдорининг ошишига, қандли диабет ва колоректал саратонга олиб келиши мумкин.

Терапевт юқори ҳарорат таъсирида озуқа моддалари, витаминлар ва минералларнинг 90 фоизини йўқоладиган юқори босимга эга пиширгичда овқат пиширмасликни тавсия қилди.

Бундан ташқари, спиртли ичимликларни истеъмол қилишни чеклаш зарур. Мунтазам равишда спиртли ичимликларни истеъмол қиладиганларда уларни истеъмол қилмайдиганларга қараганда Альцгеймер касаллиги олдинроқ ривожланади, деб хабар беради mir24.tv.