Кейинги пайтда қандли диабет билан касалланганлар сони тобора ортиб бораётгани хавотирли. Шарқий Финляндия университети олимлари 2 тип қандли диабет эркакларда кўпроқ учрашини аниқлашга муваффақ бўлишди.

Улар эркакларда 2 тип диабет кўп учрашини хақиқий сабабини аниқлаш учун тадқиқот ўтказишди.

Тадқиқот натижаларидан олинган статистик маълумотларга кўра, 2 тип қандли диабет эркакларда 61% кўпроқ учрайди. Улар аниқлаган сабабга қараганда, бу кўрсаткич яна 46% га ошиш эҳтимоли бор. Уларнинг таъкидлашича, 2040 йил 2 тип қандли диабет билан хасталанганлар сони 642 миллионга етиши мумкин.

Асосий сабаб қондаги темир миқдорининг кўплиги экан.

Темир организмда гемоглобин ҳосил бўлиши учун, пероксидаза ферментлари ва цитохром фаолияти учун жуда муҳим хисобланади.

Шунингдек, олимлар тадқиқот давомида меъёридан юқори миқдордаги темир ошқозон ости безидаги бета-ҳужайраларнинг инсулин ишлаб чиқаришини бузишини ҳам аниқлашди.