Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев мактаб ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган ободонлаштириш ишлари бўйича масъулларга топшириқ берди.
Жумладан, мактабнинг олд томонида қўшимча фавворалар қурилиб, пиёдалар йўлаги кенгайтирилади. Шунингдек, ҳудудда кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб, гулхоналар ташкил этилади. Мактаб ёнида алоҳида велойўлак ҳам барпо қилинади.