Ўзэнергоинспекция томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида “Д.” МЧЖга қарашли меҳмонхонада тегишли ташкилотлардан рухсат олмасдан, ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 1 миллиард 437 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.