Қашқадарё вилоят транспорт бошқармаси масъулининг таъкидлашича, яқин кунларда Қарши шаҳар бўйлаб яна 50 та «Исузи» русумли автобус қатнови амалга оширилади.

Хабарда таъкидланишича, шаҳар бўйлаб 44 та йўналишли такси йўналишлари қайтадан кўриб чиқилган. Ушбу йўналишлар ўрнини тўлиқ қоплайдиган 15 та автобус йўналишлари аниқланиб, уларнинг йўналиш чизмалари чизиб тайёрланди.

Ҳозирда улардан 8 таси ишга туширилган. Февраль ойи бошидан 7 та йўналишда 50 та автобус ҳаракатлана бошлайди.

Шунингдек, жорий йилда Қашқадарё вилоятига Хитойдан яна 30 та замонавий автобуслар олиб келиниши режалаштирилган, деб хабар беради Nasafnews.uz