Қарши шаҳрида Жанубий Кореялик инвесторлар — “I-sens Inc” компанияси вакиллари Аллен Хан ва Жи Донг Парк билан бўлиб ўтган учрашувда шундай келишувга эришилди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
Вилоят раҳбарияти ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари иштирокида ўтган мулоқотда ушбу лойиҳани амалга ошириш механизмлари муҳокама этилди. Воҳа эндокринологларининг таъкидлашича, маҳаллий шароитда глюкометр ишлаб чиқариш йўлга қўйилса, қандли диабет касаллиги профилактикаси ва муложасида имкониятлар янада кенгаяди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.