Қарши шаҳар туғруқхонасида 1 октябрь куни 3 нафар эгизак дунёга келди. Эгизакларнинг учаласи ҳам - ўғил бола.
Чақалоқлар Қарши тумани Узуннаво маҳалласида яшайдиган Муродовлар оиласи қувончига қувонч қўшди. "Полвон"ларнинг онаси Шаҳло Ҳусанова 30 ёшда, вилоят тери-таносил шифохонасида ҳамшира бўлиб ишлайди. Отаси - Искандар Муродов 37 ёшда, Миллий гвардия ходими.
Эгизаклардан бирининг вазни 2,1, иккинчисиники - 2,4 ва учинчисиники - 2,2 килограммдан иборат.
Ота-онаси чақалоқларга Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйишди.
Айни пайтда оиладаги болалар сони 5 нафарга етди. Бунгача Муродовларнинг бир ўғил, бир қизи бўлган, дея хабар беради Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.