Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ маълум қилди.

«Ҳудудгаз Қашқадарё» газ таъминоти филиали ҳамда шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари, «Ўзенергоинспекция» ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ўтказилди.

Текширувлар давомида шаҳарнинг «Пахтазор» кичик туманида жойлашган «М. Ш. Қ. С.» МЧЖга қарашли кўп қаватли турар-жой биноси табиий газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузилмасдан, лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан ҳамда тармоққа тўғридан-тўғри уланган ҳолда газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 4 миллиард 90 миллион 141 минг сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди. Барча ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.