Мусобақада республикамиздаги олимпия захиралари коллежларида тарбияланаётган 2004-2005 ҳамда 2006 йилларда туғилган 140 нафар ўғил болалардан иборат ёш дзюдо усталари иштирок этишди.
«Олимпия чўққилари» дан жой олган мазкур чемпионат регламентига мувофиқ, кечаги беллашувларда 42, 46, 50, 55 ва 60 кг. вазн тоифаларида ғолиблар номи аниқланди. Унга кўра 42 кг. да Ҳасан Бойназаров (Тошкент в.), 46 кг.да Мақсуд Наимов (Жиззах), 50 кг. да Арслонбек Қўчқоров (Самарқанд), 55 кг. да Абдулла Ахадуллаев (Тошкент ш), 60 кг. Асадбек Айитбаев (Тошкент в.) лар (Олимпия чўққилари) чемпионига айланишди. Бугун 19 март кунги баҳсларда эса 66, 73, 81, 90 ҳамда +90 кг. вазн тоифаларида кучлилар сараланди. Якуний натижаларга кўра, 66 кг.да Шербек Рашидов (Самарқанд), 73 кг.да Олланазар Норбоев (Қорақалпоғистон), 81 кг. да Мелис Содиқов (Хоразм), 90 кг.да Нурлас Амирхонов (Навоий), +90 кг. да Шердор Раҳматов (Қашқадарё) лар барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалларга эга бўлишди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва медаллар топширилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, мусобақага ташриф буюрган ҳакамлар, мураббийлар ва спортчилар вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига ва ушбу бошқарма тасарруфидаги Қарши олимпия захиралари коллежи, Қарши шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати, вилоят ихтисослаштирилган болалар- ўсмирлар гимнастика спорт мактаби ҳамда Миллий олимпия қўмитаси вилоят вакиллигига, вилоят дзюдо федерациясига чемпионатнинг юқори савияда ўтишида барча шароитларни яратиб бергани учун ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.
Илҳом РАҲМОНОВ