—- Ушбу инклюзив таълим марказида имконияти чекланган ёшларга косибчилик, ҳунармандчилик, инглиз ва рус тиллари, заргарлик ҳамда рассомчилик йўналишлари бўйича билим ва кўникмалар берилади, — дейди Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи Малика Алиханова.
Марказга 50 нафардан ортиқ имконияти чекланганлар қамраб олиниб, дарслар кўнгилли волонтёр-ёшлар ҳамда махсус мактаблардаги тажрибали ўқитувчилар томонидан олиб борилади.