Маршрут Қарши туманидаги Хонобод ҳарбий қисмига туташ ҳудуддан бошланади. Автобуслар Тахтапул ва Араловул маҳалларидан ўтади. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, “Яшил бозор” савдо мажмуаси, Мотамсаро она ҳайкали каби объектлар бўйлаб ҳаракатланади. “Барака” савдо мажмуаси (эски Агора) йўналиш охирги нуқтаси этиб белгиланган. 

Вилоят марказида 15 та автобус йўналиши харитаси ишлаб чиқилган. Ҳозирда ушбу йўналишларда автобус ҳаракати қисман йўлга қўйилган.