Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 14.07.2023 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Х.А.дан ундирувчи “Капитал банк” Тошкент шаҳар филиали фойдасига 367.430.147 сўм миқдорида кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Янгиҳаёт туман бўлими иш юритувида мавжуд.
Қарздор фуқарога кредит қарздорлигини қонун талаблари асосида ихтиёрий муддат берилди.
Бироқ фуқаро ихтиёрий муддатда қарздорликни қопламаганидан сўнг Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси Д.Зиятов томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган ҳаракатлар натижасида гаровдаги банк кредити эвазига олинган “Malibu 2” автотранспорт воситаси тўланмаган қарздорлик суммалари учун хатланиб, электрон-онлайн аукцион савдоларига қўйилди.
Савдодан тушган пул маблағлари банк фойдасига йўналтирилади.