Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувида туман ДСИнинг 29972-сонли қарорига асосан, қарздор “OSIYO SIFAT LYUKS” МЧЖдан Шайхонтоҳур туман ДСИ фойдасига 68 млн. 297 минг 554 сўм солиқ қарзи ундириш юзасидан ижро ҳужжати 2020 йилнинг 20 май куни келиб тушган.
Шу куни МИБ туман бўлими давлат ижрочиси А.Абдусаматов томонидан ижро иши қўзғатилиб, томонларга юборилган.
Шунингдек, қарздорга нисбатан ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун 15 кунлик муддат берилган.Лекин қарздор жамият қонун талаблари асосида белгиланган ихтиёрий муддатда қарздорликни бартараф этмаган.
Шундан сўнг,ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 68 млн 297 минг 554 сўм солиқ қарздорлиги туман ДСИга ундирилиб берилган ва ижро иши тамомланган.