Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Балиқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.Х. фуқаро Н.М.дан олган 13,4 млн сўм қарзи эвазига нотаниш фуқародан сотиб олган қалбаки 50 АҚШ долларлик купюралар билан ҳисоб-китоб қилиб, жами 1 200 қалбаки АҚШ долларини берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.