Н.Эркаев 1971 йил Чироқчи туманида туғилган. 2017-2018 йилларда Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган. Бугунгача Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокимининг cобиқ биринчи ўринбосари Ўткир Бўтаев яқинда Президент селекторида танқидга учраб, ишдан бўшатилганди.

Президент ишдан олинган раҳбарлар ишлаган даври учун ҳамма ойлигини давлатга қайтаришини алоҳида таъкидлаганди.