Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқарма ҳамда уларнинг қуйи тизимлари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида кадастр базасида 2021 йил 31 май ҳолатига 7 млн 830 мингта кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилди.

Шулардан,

6 млн 64 мингтаси якка тартибдаги турар-жой,

1 млн 307 мингтаси кўп қаватли уйлардаги квартиралар

459 мингтаси нотурар-жой объектлар ҳисобланади.

Жами кўчмас мулк объектлариниг 7 млн 581 мингтаси жисмоний ва 249 мингтаси юридик шахсларга тегишлидир.

Кадастр агентлиги ташкил этилган сана яъни 2020 йил сентябрь ойидан жорий йилнинг 31 май кунига қадар 275 мингта янги объект ҳисобга олинди.

Жумладан, ўтказилаётган хатловлар натижасида Фарғонада

59 минг 900 та, Қашқадарёда 44 минг 800 та, Самарқандда 28 минг 300 та, Андижонда 26 минг 300 та, Тошкент шаҳрида 23 мингта, Бухорода 17 минг 700 та, Қорақалпоғистонда 15 минг 800 та, Наманганда 12 минг 700 та, Тошкент вилоятида 11 минг 700 та, Жиззахда 11 минг 900 та, Хоразмда 10 минг 900 дан ортиқ кўчмас мулк объектлари қўшимча ҳисобга олинди.

Шунингдек, ўтказилаётган хатловларда 359 мингта кўчмас мулк объектларда қўшимча қурилмалар аниқланиб, кадастр баҳоси қайта кўриб чиқилди.

Жумладан, Самарқандда 102 минг 400 та, Фарғонада 67 минг 900 та, Тошкент вилоятида 37 минг 300 та, Бухорода 19 мингта ва Қашқадарёда 18 минг 800 та мавжуд объектларда қўшимча қурилмалар борлиги маълум бўлди.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказишда эса 2020 йилнинг сентябридан 2021 йил бугунига қадар 553 мингдан ортиқ объектлар давлат рўйхатдан ўтказилди.

Бугунги кунда Тошкент ҳамда Фарғона вилоятларида юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ер участкалари ва бино-иншоотларни хатловдан ўтказиш ишлари давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 майдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларни давлат рўхатидан ўтказишни электрон шаклда амалга ошириш, маълумотларни автоматик давлат реестрига киритиш ҳамда очик геопорталда онлайн акс эттириш тизими жорий қилинди.

Мазкур йўлга қўйилган тизим, биринчидан қишлоқ хўжалагини ерлари ва уларни фойдаланувчилар ҳисобини тўлиқ электрон юритиш имконини берса, иккинчидан ердан фойдаланувчилар, жумладан фермер хўжаликлари ҳуқуқини кафолатлайди (уларни қўлида расмий кадастр ҳужжати бўлади).

ArcGIS дастурида онлайн геопортал синов тарзида ишга туширилди.

Бугунги кунда “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялаштирилган ахборот тизими”да қишлок хўжалиги ер майдонлари фермер хўжаликларининг ер майдонлари рўйхатдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятида ўтказилган хатловда кўчмас мулк объектларининг ҳуқуқий ҳолатини аниқлаш учун объектлар тажриба тариқасида қизил (ноқонуний қурилган), сариқ (ҳужжатлари тўлиқ эмас ёки ҳужжати бўлмаса-да қуриш мумкин бўлган ерга қурилган) ва яшилга (ҳужжатлари тўлиқ) ажратилди.

Ҳисоб-китобларга кўра қизил объектлар – 26,3 мингта (4%), сариқ объектлар – 509 мингта (65%) ва яшил объектлар – 228 мингтани (31%) ташкил этди.

Кадастр тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида бюджетга 401,1 млрд сўм қўшимча манба аниқланди.

2021 йил 4 ойи давомида 11 568 та бўш ер участкалари (725 гектар) “YERELEKTRON” ахборот тизимига жойлаштирилди. Шундан, 5 374 та бўш ерлар ваколатли органлар томонидан ахборот тизимида келишувдан ўтказилиб, «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасига чиқарилган ва уларнинг 3 525 таси сотилган.

Хатлов доирасида тўпланган барча маълумотлар, ўзгаришлар ва аниқланган объектлар кадастр тизимида жорий қилинган ахборот коммуникация технологиялари орқали электрон дастурга киритилиб, ягона маълумотлар базаси шакллантирилмоқда. Бу эса келажакда ўз навбатида, ерларни ажратиш, уларнинг ҳисобини юритиш, ер назоратини амалга ошириш бўйича муаммоларни бартараф этиш учун дастури амал бўлиб хизмат қилади.