Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан баёнот берди.
Китоб тумани, «Гулистон» МФЙда яшовчи фуқаро Р.Д танишлари билан Шаҳрисабз шаҳридаги «Караван» номли ошхонада ўтирганида, Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи Б.Ш фуқаро Р.Д ва унинг танишлари ўтирган ошхона столига келиб ўтириб, туриб кетиб, бирор етарли сабабларсиз, ошхона столи томон ичимлик ичиш учун мўлжалланган шиша идишни отган.
Оқибатда шиша идиш фуқаролар Р.Д. ва Қ.С.нинг юз ҳамда бўйин соҳасига келиб тегиши оқибатида тан жароҳати олиб, шифохонага тушган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан фуқаро Б.Шга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.