Хусусан, вилоятдаги барча туман ва шаҳарларда 1 000 га яқин тадбиркорлар иштирокида сайёр қабуллар ўтказилди. Мазкур учрашувларда жами қабул қилинган 156 та мурожаатдан бугунги кунда 67 таси ижобий ҳал этилди, қолганлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Тадбиркорлар манфаатида судларга 7 та даъво ариза, давлат органларига 7 та тақдимнома ва 1 та огоҳнома киритилди.
Тадбиркор ҳуқуқи бузилишига йўл қўйган 55 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди (5 нафар ҳоким ўринбосарлари, 25 нафар бўлим бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари ва 25 нафар бошқа масъул ходимлар), 24 нафар ходимнинг интизомий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди (1 нафар туман ҳокими, 12 нафар бўлим бошлиқларининг ўринбосарлари ва 11 нафар бошқа масъул ходимлар).
Амалга оширилган тадбирлар натижасида тадбиркорларнинг бир неча йўналишлардаги масалалари ҳал этилди. Хусусан, 54 та тадбиркорлик субъектига жами 88,3 млрд. сўм ҚҚС суммаси қоплаб берилди, 549 нафар тадбиркорга жами 7,6 млрд. сўм миқдорида ортиқча тўланган солиқ маблағлари қайтариб берилди, 2 та тадбиркорлар мулкига қўлланилган таъсирчан солиқ механизми бекор қилинди.
“Yerelektron” тизимида вилоят бўйича 1 506 та ер участкаси аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, шундан 72 таси сотилди;
— 24 та бўш турган давлат мулки объектлари аукцион савдоларига чиқарилди;
— 2 та объект тадбиркорларга ижарага берилди;
— 72 та объект бўйича аввал тузилган ижара шартномаларининг муддатлари узайтирилиб берилди;
— 3 та тадбиркорлик субъектига жами 857,7 млн сўмлик кредит маблағлари ажратилишида ёрдам кўрсатилди.