Қашқадарё вилояти Қамаши тумани «Каттаўра» МФЙ “Кон” қишлоғи ҳудуди «Майданак» ва «Қизилтепа» йўналишининг 38 км.да ҳаракатланиб кетаётган «DAMAS» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, дарага ағдарилиб кетди.

ФВВ қайд этишича, автомашинада бўлган 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 3 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлар билан Қамаши тумани шифохонасига юборилган.

Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти бошчилигида қутқарувчилар, туман ҳокими ва тегишли ташкилот вакиллари етиб бориб, қутқарув ишларни амалга оширган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.