Павлония бу ноёб дарахт тури бўлиб, йиллига 5 метрдан 7 метргача бўй чўзиши мумкин. Қашқадарё вилоятининг 10 та ўрмон хўжаликлари томонидан жорий йилда 23 гектар майдонда павлония плантациялари ташкил қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси томонидан ҳам йил якунига қадар 400 минг дона павлония кўчатларини экиш топшириқ берилган.
Маълумотлар кўра, Қашқадарёда вилоятида жами ҳозирги кунда 261850 дона павлония ниҳоллари экилган.
Ниҳол хонада эккан уруғлар кузга қадар униб чиқади, 400 минг режани ошиғи билан бажарамиз, дея хабар беради Қашқадарё вилоят ўрмон хўжалиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Мақсуд Аҳмедов.