«Ўзбекистон» МФЙ ҳудудидаги рейд давомида Ғузор тумани «Пачкамар» МФЙда яшовчи фуқаро У. Ш. ўзи бошқарувидаги махсус техника ёрдамида ноқонуний тупроқ қазиб олаётгани аниқланди.

Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси Деҳқонобод тумани Экология инспекцияси маълум қилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисми билан 3 000 000 сўм жарима қўлланилди ва ундирилди.