Аниқланишича, Бюронинг Кўкдала тумани бўлими давлат ижрочиси А.Д. ва у билан бирга бўлган Шаҳрисабз тумани бўлими давлат ижрочиси Ж.М. Шаҳрисабз шаҳри, “Боғибаҳор” маҳалласида яшовчи фуқаро У.Р.нинг ёнига бориб, унга нисбатан ўрнатилган тақиқни ечиб бериш эвазига олган 1 200 АҚШ долларини У.Р.га қайтариб бераётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.