Ушбу танлов доирасида иштирокчилар тиббиёт; таълим; энергетика; қишлоқ хўжалиги; қурилиш; ижтимоий ҳимоя; аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишлар бўйича мобил иловаларнинг прототипларини тақдим этишлари лозим.

Лойиҳани баҳолашда ишлатиладиган асосий мезонлар қуйидагилардан иборат: жамият муаммосини самарали ҳал этиш, унинг инновационлиги ва фойдаланиш қулайлиги.

«mGov Kashkadarya» танлови Қашқадарё вилоятининг IT мутахассисларига ўзларини намоён этиш, ўз потенциалларини очиш ва келажакда асқотадиган керакли кўникмаларни эгаллашга имкон беради.

Барча хоҳловчилар, ёшидан қатъий назар, иштирок этиши мумкин.

Аризалар қабулининг бошланиш санаси: 2021 йил 24 май.

Аризаларни қабул қилиш муддати: 2021 йил 22 июнь, деб хабар беради IT-Park матбуот хизмати.