Ҳар йили апрель, май, июнь ойларида юртимизда ипак(пилла) уруғини олиб келиш, пилла қурти боқиш ҳамда тайёр маҳсулотларни пиллачилик корхоналарига етказиб бериш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилади. Айни пайтда Қашқадарё вилоятида ҳам ипак қуртини боқиш бошланиб, бу борада жадал ишлар амалга оширилмоқда, дейилади ҳокимлик берган хабарда.

Жорий йил воҳада 40 172 қути ипак қуртини парваришлаб, 2 290 тонна (1544 тонна фермерлар ва 746 тонна касаначилар) пилла етиштириш режалаштирилган.

Ҳозирда ипак қуртини тарқатиш билан бирга, пилла боқувчиларга 12,1 миллиард сўм аванс маблағлари тарқатилди.

Қувонарлиси, пиллачилик соҳасида йил давомида 93 465 нафар, шундан, 11 791 нафар доимий ва 81 674 нафар мавсумий иш ўрни яратилади.