Бу борада Чироқчи туманида лалми майдонлардан қўшимча ерлар ўзлаштирилиб, суғориш учун артизан қудуқлар қазилмоқда.
Эътиборлиси, деҳқон ва масъул идораларнинг изланишлари натижасида маҳсулотларни ҳалқимиз дастурхонига эртароқ тақдим этишга ҳам эришилмоқда.
Воҳада май ойининг бошида тарвуз пишган бўлса, эндиликда қовун ҳам пишди. Айни кунда таъми тилёрар ва харидоргир қовунлар туманнинг Ўтамайли ҳудудида етиштирилмоқда. Пишиб меъёрига келганлари пешма-пеш истеъмолчиларга етказилмоқда.