Ўтказилган назорат тадбирларида туманнинг “Қорақум“ маҳалласи ҳудудида фуқаро (Ҳ.З) томонидан табиий ҳолда ўсувчи саксовул ўсимлигини ҳеч қандай рухсатномасиз кесганлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 9млн 735 минг сўм жарима ҳамда, 3млн 780 минг сўм табиатга етказган зарар қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, юлғундошлар оиласига мансуб- Саксовул ўсимлиги асосан чўлларда ўсади. Бу ўсимлик ёруғсевар, қурғоқчиликка, шўрхокка, захликка чидамлилиги билан ажралиб туради.