Шу мақсадда, Бош Вазир ўринбосари Очилбой Раматов ва вилоят ҳокими Муротжон Азимов масъуллар иштирокида Қамаши тумани Катта Ўра маҳалласида бўлди.
Маҳалла ҳудудида Майданак обсерваторияси жойлашган. Шунингдек, ҳудуднинг Зарафшон арчаларига бойлиги туристларни ўзига жалб қилиб келмоқда. Шуларни ҳисобга олган ҳолда туристик аҳамиятдаги объектлар қуриш, замонавий муҳандислик инфратузилма объектларни ташкил қилиш бўйича лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган.
Бугун ана шундай объектларнинг бирида рамзий қурилиш ишлари бошланди.
Маълумот ўрнида, Катта Ўра маҳалласида жами 58,6 гектар майдонда туристик зона ташкил қилиш режалаштирилган.