Китобнинг "Макрид" кенгликлари ҳудудидаги 62 гектар ер майдонда жойлашган ушбу янги корхонанинг тантанали очилиш ва старт бериш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳам иштирок этиб, тадбирни кириш сўзи билан очиб берди.
Маълумот учун, "Қарши конч цемент"да 400 та янги иш ўрни яратилган бўлиб, йилига 1,2 миллион тонна М-400, М-500 ва М-600 маркали цемент ишлаб чиқарилади ва маҳсулотнинг 30 фоизи Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Хитой каби давлатларга экспорт қилинади.