— Халқаро фестивалда, шунингдек, “Visit Kashkadarya” форумида иштирок этдим, — дейди журнал бош муҳаррири Ҳелен Сарита. — Биз филиппинликларда Ўзбекистонга қизиқиш юқори. Ўқувчиларимизга гўзал юртингиз ҳақида кўпроқ маълумотлар улашаётганимиздан хурсандмиз.
Эслатиб ўтамиз, 2020-йил охирида ўтказилган II “Олтин сўз” халқаро адабий фестивалида илк бор жаҳоннинг 50 давлатидан 200 нафардан ортиқ ижодкорлар иштирок этган эди.