Ўтган ҳафта Қарши шаҳрида “Volkswagen Caddy” тез ёрдам автомобилларининг 22 донадан иборат навбатдаги машиналари Қашқадарё вилояти туманларидаги тез ёрдам хизматлари ходимларига вилоят ҳокими ва кенг жамоатчилик иштирокида тантанали равишда тақдим этилди.

Ушбу русимдаги тез тиббий ёрдам машиналари тизимда ишлаётган тез тиббий ёрдам ходимлари ишини янада осонлаштиради ҳамда чақириқларни белгиланган вақтда амалга ошириш имконини яратиш орқали инсонлар саломатлигига ўз вақтида эътибор қаратишга замин яратади.