Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, бу бўйича тегишли меморандум имзоланди. Унга кўра, тез ёрдам автомашиналарини 2026 йилнинг биринчи ярмида харид қилиш режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 7 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Келишув Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазири ўринбосари Ф. Ташпулатов бошчилигидаги делегациянинг Корея Республикасига амалий ташрифи доирасида имзоланди.

Компания раҳбарияти билан учрашувда соғлиқни сақлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, мулоқот чоғида:

Тошкент шаҳридаги 7-сон клиник шифохонани давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга олиш;

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида замонавий даволаш биносини барпо этиш юзасидан таклифлар билдирилди.