Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ФВБ матбуот хизмати бирламчи маълумот берди.

Қайд этилишича, 5 август соат 22:30 лар атрофида Кўкдала тумани, Кўкдала МФЙ ҳудудида жойлашган газ тўлдириш шохобчасида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:22 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:30 да қуршаб олинган ва соат 22:50 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида 1 та автоцистерна ва 10 куб пропан суюлтирилган газ сақлаш резервуари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида автоцистерна ҳайдовчиси енгил куйиш тан жароҳати олган.