Айни кунларда далалардан йиғиб олинаётган маҳсулотлар ички бозорларга етказиб берилиши билан бир қаторда Қозоғистон, Қирғизистон ва Россияга экспорт қилинмоқда.
Маълумотларга кўра, бу йил туманда жами 20 минг гектардан ортиқ майдонда тарвуз екинлари парвариш қилинди. Шундан 10 минг гектар майдонга “Dolbi” навли тарвуз экилиб, ушбу нав сувсизлик ва иссиқ иқлимга чидамлилиги, юқори ҳосилдорлиги ҳамда экспортбоплиги билан ажралиб турибди. Шунингдек, “Dolbi” навининг бошқа тарвуз турларига нисбатан анча эрта пишиши деҳқонлар учун муҳим устунлик яратмоқда.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан экспорт жараёнларини тезкор ва қулай ташкил этиш мақсадида маҳсулотларни божхона режимида расмийлаштиришда енгилликлар яратилмоқда. Шу билан бирга, тадбиркорлар ва экспортёрларга амалдаги тартиб-қоидалар юзасидан доимий тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, бугунги кунга қадар Қашқадарё вилоятида рўйхатдан ўтган ташкилотлар томонидан 22 минг тоннадан ортиқ тарвуз “экспорт” божхона режимига расмийлаштирилган.