Маълум қилинишича, ҳолат Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида бўлган. Бир гуруҳ эркаклар Nexia, Damas ва Cobalt автомобилларида қийғос гуллаган лолазорни қасддан пайҳон қилди.
Ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори аниқланиб, қонунчиликка мувофиқ маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Учала ҳуқуқбузарнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан (20 млн 600 минг сўмдан), жами 61 млн 800 минг сўм жарима тайинланди.
Ҳуқуқбузарлар жарима ва зарарни биргаликда тўлаши белгиланди, дейилади Экология қўмитаси хабарида.