Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилишича, ҳодиса 24 май куни соат 14:20 атрофида Қарши–Еттитом йўналишидаги D-150 автомобиль йўлида юз берган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда икки енгил автомобиль жиддий шикастлангани, юк машинаси эса ағдарилиб кетганини кўриш мумкин.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида Nexia-2 автомашинаси йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Қолган ҳайдовчи ва йўловчиларга жароҳат етмаган.
Олиб борилган дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида Nexia автомашинаси ҳайдовчиси транспорт воситаларини нотўғри қувиб ўтгани оқибатида мазкур ЙТҲ юз бергани аниқланган.
Ҳодиса Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан қонуний тартибда расмийлаштирилган.