Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи аёл ва унинг қизининг телефонларида диний мазмундаги тақиқланган материаллар аниқлангани юзасидан вилоят ИИБ томонидан текширув ўтказилган.
Ушбу ҳолатни танишлари орқали уларнинг фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган 1978 йилда туғилган шахс 3 миллион сўм олган вақтида қўлга олинган.
Тезкор тадбир давомида мазкур масалани ижобий ҳал қилиб бериш эвазига воситачидан 2,5 миллион сўм олган Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати тезкор вакили ҳам ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ИИБ ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш), воситачига нисбатан эса 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.